«Манчестер Сити» Франциянинг «Труа» клуби вингери Матис Детурбени ўз сафига қўшиб олди.
«Труа» матбуот хизмати 19 ёшли футболчининг «шаҳарликлар» сафига кўчиб ўтганини расман эълон қилди. Эътиборлиси, ҳар икки клуб ҳам City Football Group таркибига киради.
L'Quipе хабарига кўра, трансфер суммаси 25 миллион еврони ташкил қилган.
Манба маълумотига кўра, «Манчестер Сити» яқин кунларда Детурбени «Монако»га сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага юборади.
Матис Детурбе ўтган мавсум Франция Лига 2 баҳсларида 33 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.