«Манчестер Сити»нинг собиқ ҳимоячиси Эляким Мангала мураббийлик фаолиятида янги босқични бошламоқда.
Маълумотларга кўра, Мангала Франциянинг «Сент-Этиен» клуби мураббийлар штабига қўшилади. У жамоа бош мураббийи Ян Катрога ёрдамчи сифатида фаолият олиб боради.
Мангала футболчилик фаолияти давомида «Порту», «Манчестер Сити», «Валенсия», «Эвертон» ва «Сент-Этиен» каби клублар шарафини ҳимоя қилган.
Ҳозирда «Сент-Этиен» Франциянинг Лига 2 чемпионатида иштирок этмоқда. Янги мавсумда яна юқори дивизионга қайтишни мақсад қилган.