Бугун
28
Ўзбек

Дешам Франция миллий жамоаси йиғинига қайтди

Футбол
27 июн, 13:40
Аввалроқ мураббий онасининг вафоти муносабати билан миллий жамоа базасини тарк этган.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Дешам Франция миллий жамоаси йиғинига қайтди
Фото: Getty Images

Франция миллий жамоаси бош мураббийи Диде Дешам АҚШга қайтди. Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар берди.

Аввалроқ мураббий онасининг вафоти муносабати билан миллий жамоа базасини тарк этган ва Францияга қайтганди.

Унинг йўқлигида Франция жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 3-турида Норвегияни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Бу ўйинда унинг ёрдамчилари жамоани бошқаришди.

«Уч ранглилар» гуруҳни 9 очко билан пешқадам сифатида якунлади ва плей-оффга йўл олди. Эндиликда улар плей-оффда Швецияга қарши беллашади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
Бугунги янгиликлар