Бугун
28
Ўзбек

Поттер: «Францияга қарши ўйин болаликдаги орзум эди»

Футбол
27 июн, 13:32
Швеция бош мураббийи плей-оффда сенсация қайд этишга ишонмоқда.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Поттер: «Францияга қарши ўйин болаликдаги орзум эди»
Foto: Getty Images
30.06.2026, 17:00 Жаҳон чемпионати Франция Франция - : - Швеция Швеция

Швеция миллий жамоаси бош мураббийи Грем Поттер ЖЧ-2026 1/16 финалида Францияга қарши бўладиган учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Швеция гуруҳ босқичини 4 очко билан учинчи ўринда якунлаб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. Франция эса барча учрашувда ғалаба қозониб, ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллади.

«Бу болалигимиздан орзу қиладиган учрашув. ЖЧ плей-оффида Ню-Жерсида Францияга қарши ўйнашдан каттароқ саҳна бўлмаса керак. Улар дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири. Албатта, уларга катта ҳурмат билан қараймиз, аммо бу баҳсни интиқлик билан кутяпмиз», — деди Поттер.

Мураббий Франция миллий жамоаси таркибига ҳам юқори баҳо берди.

«Уларнинг ҳар бир чизиғида жаҳон даражасидаги футболчилар бор. Улар аввал ҳам Жаҳон чемпиони бўлган ва ғалаба қозонишни яхши биладиган мураббийга эга. Бу жуда катта синов. Аммо Жаҳон чемпионати плей-оффида айнан шундай рақибларга қарши ўйнаш табиий ҳол», — дея қўшимча қилди у.

Маълумот учун, Франция миллий жамоаси плей-оффга кетма-кет тўртта ғалаба билан етиб келди. Диде Дешам жамоасининг ҳужум чизиғида Килиан Мбаппе, Майкл Олисе ва Усмон Дембеле каби юлдузлар ҳаракат қилмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
  • Швеция Швеция
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар