Бугун
28
Ўзбек

«ПСЖ» Аклиуш трансфери учун курашда етакчи

Футбол
27 июн, 13:45
Аклиушнинг айни пайтдаги бозор қиймати 50 миллион еврога баҳоланмоқда.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«ПСЖ» Аклиуш трансфери учун курашда етакчи
Фото: Getty Images

«ПСЖ» клуби «Монако» ҳужумчиси Магнес Аклиушни ўз сафига қўшиб олиш учун асосий даъвогарга айланди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, парижликлар 23 ёшли футболчи трансфери бўйича рақобатда етакчилик қилмоқда. Уларга Англия Премер-лигасининг яна икки клуби рақобат қиляпти.

«Монако» яқин кунларда Аклиуш бўйича расмий таклифларни қабул қилиши кутилмоқда.

Франциялик футболчи ўтган клуб мавсумида барча мусобақаларда 43 та ўйинда иштирок этиб, 7 та гол ва 11 та голли узатма қайд этди.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Аклиушнинг айни пайтдаги бозор қиймати 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Монако Монако
  • ПСЖ ПСЖ
Бугунги янгиликлар