Англия миллий жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн Жаҳон чемпионатлари тарихида мамлакатининг энг яхши тўпурарига айланди.
ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 3-турида Панамага қарши баҳсда Кейн 67-дақиқада гол уриб, жамоасининг ҳисобдаги устунлигини 2:0 кўринишига олиб келди.
Ушбу гол 31 ёшли ҳужумчи учун Жаҳон чемпионатларидаги 11-гол бўлди. Натижада у Англия миллий жамоасининг мундиаллар тарихидаги энг яхши тўпурарига айланди.
Аввалги рекорд Гари Линекерга тегишли эди. Собиқ ҳужумчи Жаҳон чемпионатларида Англия сафида 10 та гол урганди.
Ҳарри Кейн 2015 йилдан буён Англия сафида тўп тепмоқда. Шу вақт ичида у 117 та учрашувда майдонга тушиб, мамлакат миллий жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар мақомини ҳам эгаллаб турибди.