Live
2
Ўзбек

Моуринио: «Менга энг яхши футболчилар керак»

Футбол
27 июн, 12:51
«Реал» бош мураббийи жамоадаги етакчиларни сотиш ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Моуринио: «Менга энг яхши футболчилар керак»
Foto: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуринио жамоа футболчиларининг эҳтимолий кетиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

«Мадриднинг «Реал» клуби ҳақида кўп гапиришни истамайман, аммо бир нарсани айтаман. Айрим мақолаларда Жозе Моуринио келиб, ўтган мавсум муаммолари сабаб бир нечта етакчи футболчиларни сотмоқчи экани ёзилди.

Йўқ. Менга айнан шу футболчилар керак. Менга энг яхши футболчилар керак. Энди менинг вазифам — кучли жамоа тузиш ва аввалги мавсумларда юзага келган муаммолар такрорланишига йўл қўймаслик.

Агар муаммолар оддий футболчилар билан бўлса, бу жиддий муаммо. Аммо топ футболчилар — барибир топ футболчилардир», — деди Моуринио The Beast Mode подкастида.

Португалиялик мутахассис футболчиларга қўядиган асосий талаблари ҳақида ҳам гапирди.

«Футболчида барча сифатлар бўлиши керак. Баъзида унинг техникаси зўр, аммо жисмоний томондан кучсиз дейишади. Демак, у етарлича яхши эмас.

Ёки маҳорати юқори, аммо барқарор эмас, гоҳ яхши, гоҳ ёмон ўйнайди" дейишади. Ундай футболчини ҳам буюк футболчи деб бўлмайди», — дея қўшимча қилди у.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар