«Марсел» молиявий ҳолатини яхшилаш йўлида бир қатор етакчи ўйинчиларини сотиб юборишга тайёр.
Get French Football News хабар беришича, клуб УЕФАнинг молиявий регламенти талабларига мос келиши учун ёзги трансфер ойнасида бир қатор футболчиларини сотишга мажбур. Бироқ клуб раҳбарияти қайси ўйинчиларни сақлаб қолишни истаётганини маълум қилди.
Унга кўра, ҳужумчи Игор Пайшао билан осонликча хайрлашиш ниятида эмас. Клуб уни фақат жуда юқори маблағ эвазига сотишга тайёр ва шу орқали эҳтимолий харидорларнинг қизиқишини сусайтиришни мақсад қилган.
Шунингдек, ҳимоячи Факундо Медина, яримҳимоячи Тимоти Веа ва ҳужумчи Амин Гуирини ҳам жамоанинг энг муҳим футболчилари сифатида баҳоламоқда.