Норвегия миллий жамоаси бош мураббийи Столе Солбаккен ЖЧ-2026 1/16 финалида Кот-д'Ивуарга қарши бўладиган учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Кот-д'Ивуар яримҳимоясида яхши мувозанат бор. Уларда ўйинни ташкил қила оладиган плеймейкер ва жамоа ўйинини барқарорлаштирадиган футболчи мавжуд. Шунингдек, иккита кучли вингер, тўпни ушлаб тура оладиган ва ҳимоячилар ортига чиқишни биладиган ҳужумчи ҳамда иккита жисмонан бақувват марказий ҳимоячига эга.
Улар жуда сифатли жамоа. Аммо биз ҳам ўз имкониятларимизни тўлиқ намоён қилсак, кучли жамоамиз. Энди майдонда нима бўлишини кўрамиз.
Францияга қарши ўйинда таркибни ротация қилганимиз сабаб футболчиларимиз қўшимча бир кун дам олди. Энди жисмоний тайёргарлик борасида рақиб билан тенг шароитда бўламиз. Менимча, айнан жисмоний устунлик Кот-д'Ивуарнинг энг кучли томонларидан бири», — деди Солбаккен ФИФА расмий сайтига.
Норвегия ва Кот-д'Ивуар ўртасидаги ЖЧ-2026 1/16 финал учрашуви 30 июн куни бўлиб ўтади.