Live
1
Ўзбек

Солбаккен: «Плей-оффда футболчиларнинг жисмоний ҳолати жуда муҳим»

Футбол
28 июн, 04:55
Норвегия миллий жамоаси устози ЖЧ 1/16 финали доирасидаги Кот-д'Ивуарга қарши ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Солбаккен: «Плей-оффда футболчиларнинг жисмоний ҳолати жуда муҳим»
Фото: Getty Images
30.06.2026, 13:00 Жаҳон чемпионати Кот-дъИвуар Кот-дъИвуар - : - Норвегия Норвегия

Норвегия миллий жамоаси бош мураббийи Столе Солбаккен жаҳон чемпионати-2026 1/16 финал босқичида Кот-д’Ивуар миллий жамоасига қарши кечадиган баҳс олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳс 30 июн куни Тошкент вақти билан 22:00 старт олади.

«Кот-д’Ивуар жамоасида яримҳимоя чизиғи балансга эга: майдон бўйлаб тез ҳаракат қила оладиган ва ўйинни барқарорлаштира оладиган плеймейкер. Шунингдек, уларнинг таркибида икки нафар яхши вингер, тўп билан муомалада ҳам, ҳимоячиларнинг ортидаги бўш зоналарга очилишни ҳам биладиган марказий ҳужумчи, икки нафар бақувват марказий ҳимоячилар. Биз жуда сифатли жамоа ҳақида гапиряпмиз, аммо биз ҳам ўзимизнинг максимал имкониятларимиздан фойдалана олсак, кучли жамоамиз. Шундай экан нима бўлишини вақт кўрсатади. Биз таркибдаги ўзгаришлар эвазига асосий футболчиларимизга дам бердик, шу сабабли жисмоний ҳолатимиз бўйича рақиб билан бир хил ҳолатдамиз, назаримда, ана шу фактор энг муҳимларидан бири ҳисобланади», — дея Солбаккен сўзларидан иқтибос келтирди ФИФА расмий сайти.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Кот-дъИвуар Кот-дъИвуар
  • Норвегия Норвегия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар