Конго ДР миллий жамоаси ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионати плей-офф босқичига йўл олди.
Себастиан Десабр бошчилигидаги жамоа 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқич 3-турида Ўзбекистонни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Бу африкаликлар учун жаҳон чемпионатлари тарихидаги илк ғалаба бўлди.
Бунга қадар Конго ДР Португалия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган ва Колумбияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганди. Шу тариқа, жамоа 4 очко билан K гуруҳида 3-ўринни эгаллади.
Қайд этиш лозим, конголиклар плей-офф босқичида Англия миллий жамоасига қарши майдонга тушади.