Шотландия миллий жамоаси жаҳон чемпионати плей-офф босқичига чиқиш имкониятини йўқотди.
Бу Хорватиянинг 3-турда Ганани 2:1 ҳисобида мағлуб этганидан кейин маълум бўлди. Хорватияликлар 6 очко билан L гуруҳида 2-ўринга кўтарилди, Гана эса 4 очко билан 3-поғонадан жой олди.
Шотландия Бразилия, Марокаш ва Ҳаити бор бўлган C гуруҳида 3-ўринни эгаллади. Жамоа 3 очко тўплади, тўплар нисбати эса –3 бўлди. Бу натижа шотландияликларга гуруҳларда 3-ўринни эгаллаган энг яхши 8 та жамоа қаторига кириш имконини бермади.
Хорватия – Гана учрашуви якунланганидан сўнг Стив Кларк бош мураббийлик лавозимини тарк этганини маълум қилди. У Шотландия миллий жамоасини 2019 йилдан бери бошқариб келаётганди.