Бугун
11
Ўзбек

ЖЧ-2026. Португалия, Колумбия ва Конго ДРнинг плей-офф босқичидаги рақиблари маълум

Футбол
27 июн, 22:00
Мундиалда K гуруҳининг барча учрашувлари якунланди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
ЖЧ-2026. Португалия, Колумбия ва Конго ДРнинг плей-офф босқичидаги рақиблари маълум
Фото: Getty Images

Жаҳон чемпионатида K гуруҳининг барча учрашувлари якунланди.

Сўнгги турда Ўзбекистон миллий жамоаси Конго ДРга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди, Португалия эса Колумбия билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Шу тариқа, Колумбия ва Португалия миллий жамоалари плей-офф босқичидаги рақибларини билиб олди. Португалияликлар Хорватия билан тўқнаш келса, колумбияликлар Ганага қарши майдонга тушади. Конго ДР эса Англия билан куч синашади.

Маълумот ўрнида, Португалия – Хорватия учрашуви 3 июл куни бўлиб ўтади. Колумбия – Гана баҳси эса 4 июл санасига белгиланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар