Бразилия миллий жамоаси ҳужумчиси Неймар жамоаси жаҳон чемпионати 1/16 финалига чиққани муносабати билан инглиз ва португал тилларида пост қолдирди.
Плей-оффнинг илк ўйинида бразилияликлар Япония миллий жамоасига қарши майдонга тушади.
«Демак, жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг учта ўйини ортда қолди. 1/16 финалда кўришамиз!» — деб ёзди Неймар ўзининг Х тармоғидаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида ўтаётган ЖЧ-2026 19 июлга қадар давом этади. Амалдаги ғолиб Аргентина миллий жамоаси ҳисобланади.