«ПСЖ» «Лейпциг» вингери Ян Диоманденинг келажаги борасидаги қарорини кутмоқда.
Журналист Фабрис Хокинснинг хабарига кўра, Париж клуби ҳозирча ивуарлик футболчини трансфер қилиш бўйича аниқ қадам ташламаган.
Манбага кўра, агар Диоманде фаолиятини «ПСЖ»да давом эттиришни афзал кўрса, амалдаги Европа Чемпионлар лигаси ғолиблари «Лейпциг» билан расмий музокараларни бошлайди.
Шу вақтгача футболчи якуний қарорини қабул қилмагани сабабли парижликлар немис клубига расмий таклиф юбормайди. «Лейпциг» ҳам айни пайтда футболчининг жавобини кутмоқда.
Таъкидланишича, «Ливерпул» ҳам Диомандени ўз сафига қўшиб олишни истамоқда ва аллақачон «Лейпциг»га ўз таклифларини юборган.