Хорватиянинг Загреб шаҳрида енгил атлетика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон жамоаси аъзоси Анвар Анваров олтин медални қўлга киритди, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати.
Анваров мусобақада 8.29 метр натижа кўрсатди. Аҳамиятлиси, бу Ўзбекистон рекорди сифатида қайд этилди. Аввалги
миллий рекорд ҳам Давронга тегишли бўлиб, у ўтган йили Финляндияда 8.25 метрга сакраган эди.
🥇 Анвар Анваров (Ўзбекистон) — 8.29 метр
🥈 Лука Бошкович (Сербия) — 8.23
🥉 Тажей Гейл (Ямайка) — 8.18
Анвар Анваров Хорватиядаги турнирда Ўзбекистон рекордини янгилади
Бошқа спортлар
28 июн, 14:35
Аввалги рекорд ҳам унинг ўзига тегишли эди.
Foto: Olympic uz