Роберт Левандовски «Чикаго Файр»га ўтиш борасида келишувга эришди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Трансфер масаласи тўлиқ ҳал бўлган. Расмий ҳужжатлар яқин 24 соат ичида имзоланиши кутилмоқда.
«Барселона» ва «Бавария»нинг 37 ёшли собиқ ҳужумчиси МЛС клуби сафига эркин агент сифатида қўшилади.
Левандовски ўтган мавсумда Ла Лигада 31 ўйин ўтказиб, 14 та гол урган ва яна 2 та голга ассистентлик қилган.
Левандовски — «Чикаго Файр» футболчиси (Романо)
Футбол
28 июн, 14:19
Полшалик ҳужумчи яқин 24 соат ичида МЛС клуби билан шартнома имзолайди.
Foto: Getty Images