Live
2
Ўзбек

Роналдо: «Неймар ҳеч нарсани исботлаши шарт эмас»

Футбол
28 июн, 14:51
Бразилия афсонаси Неймар миллий жамоа тақдирини ёлғиз ҳал қила олишини таъкидлади.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Роналдо: «Неймар ҳеч нарсани исботлаши шарт эмас»
Foto: Getty Images
29.06.2026, 13:00 Жаҳон чемпионати Бразилия Бразилия - : - Япония Япония

Бразилия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Роналдо Неймарни миллий жамоага қайтариш қарорини қўллаб-қувватлашини айтди.

«Албатта, мен унинг қайтишини қўллаб-қувватладим. Бунинг сабаби жуда оддий — Неймар ўйин тақдирини ҳал қила оладиган футболчи. Ҳозирги Бразилияда якка ўзи жамоага ғалаба келтира оладиган бошқа футболчини кўрмаяпман.

Шу сабабли, агар бизда ундан фойдаланиш имконияти бўлса, бундан воз кечмаслигимиз керак. У шифокорлардан рухсат олди, жисмоний ҳолати яхши. Энди эса унга ишонмаганларнинг овозини ўчириш имконияти бор.

Мен ҳам 2002 йилда катта қайтишни бошдан кечирганман. Шу боис Неймарни тўлиқ қўллаб-қувватлайман», — деди Роналдо.

Афсонавий ҳужумчи Неймарнинг асосий таркибда майдонга тушишини интиқлик билан кутаётганини ҳам яширмади.

«Мен бундан жуда ҳаяжондаман ва бу қарорни тўлиқ қўллаб-қувватлайман. 34 ёшида у ўз иқтидорини исботлаши шарт эмас. Аммо унинг ўйини уни аллақачон ҳисобдан чиқарганларнинг барчасини жим қилишига умид қиламан.

Чунки буюк спортчининг муваффақиятли қайтишини кўришдан-да ёқимлироқ нарса йўқ», — дея қўшимча қилди Роналдо.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бразилия Бразилия
  • Япония Япония
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар