Live
2
Ўзбек

ЖЧ-2026. Эски форматда ушбу 8 та жамоа плей-оффига чиқа олмасди

Футбол
28 июн, 14:55
Жаҳон чемпионатининг янги тизими учинчи ўринни олган жамоаларга ҳам имконият яратди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
ЖЧ-2026. Эски форматда ушбу 8 та жамоа плей-оффига чиқа олмасди
Foto: Getty Images

ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи якунига етди. Турнирнинг янги форматига кўра, 48 та иштирокчидан 32 таси плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. Улар орасида гуруҳ ғолиблари, иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар ҳамда учинчи ўринни олган энг яхши саккизта миллий жамоа бор.

Агар Жаҳон чемпионати аввалги 32 жамоали формат бўйича ўтказилганида, фақат гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни олган жамоалар плей-оффга йўл оларди.

Бундай ҳолатда қуйидаги саккизта жамоа мусобақани гуруҳ босқичидаёқ якунлаган бўларди:

Босния ва Ҳерсеговина
Парагвай
Эквадор
Швеция
Сенегал
Жазоир
Конго ДР
Гана

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 финал учрашуви 19 июл куни бўлиб ўтади. Ўша куни янги жаҳон чемпиони номи аниқланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар