ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи якунларига кўра, 72 та учрашувда жами 999 нафар футболчи майдонга тушди. Бу ҳақда ФИФА матбуот хизмати маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу Жаҳон чемпионатида тарихда илк бор 48 та миллий жамоа иштирок этмоқда. Гуруҳ босқичи якунлангач, 16 та миллий жамоа турнирни тарк этди, қолган 32 та жамоа эса плей-офф босқичида соврин учун курашни давом эттиради.
1/16 финал босқичининг илк учрашуви ЖАР ва Канада жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу баҳс билан ЖЧ-2026нинг плей-офф босқичига расман старт берилади.