Live
2
Ўзбек

Мало Гюсто «Манчестер Сити»га ўтишга рози бўлди

Футбол
28 июн, 14:59
Энди клублар трансфер суммаси бўйича келишувга эришиши керак.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Мало Гюсто «Манчестер Сити»га ўтишга рози бўлди
Foto: Getty Images

Франция миллий жамоаси ва Лондоннинг «Челси» клуби ҳимоячиси Мало Гюсто фаолиятини «Манчестер Сити»да давом эттиришга рози бўлди.

Foot Mercato хабарига кўра, 22 ёшли футболчи «шаҳарликлар» сафига қўшилишга розилик берган. У янги мавсумдан бошлаб жамоани бошқарадиган Энцо Мареска қўл остида яна ишлайди.

Энди томонлар трансфер нархи бўйича келишувга эришиши лозим. «Челси» ўз футболчиси учун 50–55 миллион евро атрофида маблағ ишлаб олишни режалаштирмоқда.

Айни пайтда Мало Гюсто Франция терма жамоаси билан ЖЧ-2026да иштирок этмоқда. «Учранглилар» 1 июл куни 1/16 финал босқичида Швеция жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар