ЖАР миллий жамоаси бош мураббийи Уго Броос Жаҳон чемпионати плей-офф босқичи тарихидаги рекорд муаллифига айланди.
74 ёшли мутахассис мундиал плей-оффида жамоани бошқарган энг ёши катта мураббий сифатида тарихга кирди. У рекордни жамоасининг ушбу босқичдаги илк учрашувидан аввал ўрнатди.
Таъкидлаш жоиз, ЖАР ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионати плей-офф босқичига йўл олди. Ҳатто 2010 йилда ўз майдонида ўтган мундиалда ҳам африкаликлар бу натижага эриша олмаганди.
ЖАР 1/16 финалда мусобақа мезбонларидан бири ҳисобланган Канада жамоасига қарши майдонга тушади.