Бугун
11
Ўзбек

ЖЧ-2026. Канада 90+2-дақиқадаги гол эвазига ЖАРни мағлуб этиб, 1/8 финалга йўл олди

Футбол
28 июн, 17:04
Стивен Эстакионинг қўшиб берилган дақиқалардаги голи Канада миллий жамоасига ғалаба келтирди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
ЖЧ-2026. Канада 90+2-дақиқадаги гол эвазига ЖАРни мағлуб этиб, 1/8 финалга йўл олди
Foto: Getty Images
28.06.2026 FT Жаҳон чемпионати ЖАР ЖАР 0 : 1 Канада Канада

Жаҳон чемпионатининг 1/16 финал босқичида Канада миллий жамоаси Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, турнирнинг кейинги босқичига йўл олди.

Беллашувнинг асосий вақти давомида жамоалар дарвозани ишғол қила олмади. Бироқ ҳакам томонидан қўшиб берилган 90+2-дақиқада Стивен Эстакио аниқ зарба йўллаб, Канада миллий жамоасига ғалаба келтирди.

Энди Канада 1/8 финалда Нидерландия – Марокаш жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.

ЖЧ-2026. 1/16 финал
ЖАР – Канада — 0:1

Гол: Эстакио 90+2.

ЖАР: Уилямс, Мудау, Окон, Мбокази, Модиба, Мокоэна, Ситхоле, Масеко (Мореми, 86), Мофокенг (Мбата, 46), Апполлис, Макгопа (Рейнерс, 86).
Канада: Крепо, Жонстон, Бомбито (Сигур, 59), Корнелиус, Лареа, Бюкенен (Девис, 75), Салиба (Де Фужерол, 59), Эстакио, Миллар (Шаффелбург, 70), Олувасейи (Промис Девид, 70), Жонатан Девид.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ЖАР ЖАР
  • Канада Канада
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар