Бугун
11
Ўзбек

Постекоглу Шотландия миллий жамоаси бош мураббийлигига асосий номзод бўлди

Футбол
28 июн, 17:11
Австралиялик мутахассис Стив Кларкнинг ўрнини эгаллаши мумкин.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Постекоглу Шотландия миллий жамоаси бош мураббийлигига асосий номзод бўлди
Foto: Getty Images

Шотландия миллий жамоаси бош мураббийлигига асосий даъвогар сифатида Анге Постекоглунинг номи тилга олинмоқда.

talkSPORT хабарига кўра, австралиялик мутахассис миллий жамоани бошқариш учун энг асосий номзод ҳисобланмоқда.

Мазкур лавозим ЖЧ-2026 якунланганидан сўнг Стив Кларк истеъфога чиққач бўшаб қолди. Шотландия гуруҳ босқичида 3 очко жамғариб, учинчи ўринни эгаллади ва плей-офф йўлланмасини қўлга кирита олмади.

Манбага кўра, номзодлар рўйхатида «Эвертон» бош мураббийи Девид Мойес, Стивен Нейсмит ва Барри Фергюсон ҳам бор.

Шотландия футбол ассоциацияси янги бош мураббийни сентябр ойида старт оладиган УEФА Миллатлар лигаси бошланишидан аввал тайинлашни режалаштирмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Шотландия Шотландия
Бугунги янгиликлар