Бразилия миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Зико Жаҳон чемпионати 1/16 финалидан ўрин олган Японияга қарши бўлажак баҳс ҳақида фикр билдирди.
Зико 1991-1994 йилларда Японияда тўп тепган, 2002-2006 йилларда эса Осиё жамоасининг бош мураббийи бўлган. Шунингдек, у ўзи тўп тепган «Кашима Антлерс» клубида турли лавозимларда ҳам фаолият юритган.
«Албатта, мен Бразилияга мухлислик қиламан. Бразилияга қарши ўйинда Япония миллий жамоасини бошқаришдан ҳам оғирроқ ҳолат бўлиши мумкинми? Мен бундай вазиятга икки марта тушганман.
Агар Бразилия ғалаба қозонса, бу ажойиб бўлади, чунки бразилияликман. Аммо агар улар мағлуб бўлса ҳам, хафа бўлмайман, чунки Япония футболида ҳам менинг бир бўлагим бор», — дея Зиконинг сўзларини келтиради Globo.
Зико: «Бразилия Японияга мағлуб бўлса, хафа бўлмайман»
Футбол
28 июн, 18:40
Бразилиялик собиқ футболчи ўз вақтида кунчиқар юртда ҳам фаолият юритган.
Foto: Getty Images
29.06.2026, 13:00
Жаҳон чемпионати
Бразилия
-
:
-
Япония