Бугун
11
Ўзбек

Эустакио Канада — ЖАР баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилди

Футбол
28 июн, 17:24
Канада яримҳимоячиси ғалаба голини уриб, учрашув қаҳрамонига айланди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Эустакио Канада — ЖАР баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилди
Foto: Getty Images
28.06.2026 FT Жаҳон чемпионати ЖАР ЖАР 0 : 1 Канада Канада

Канада миллий жамоаси яримҳимоячиси Стефан Эустакио ЖЧ-2026 1/16 финалида ЖАРга қарши кечган учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти маълум қилди.

Эустакио учрашувнинг 90+2-дақиқасида ягона голни уриб, Канадага 1:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди.

1/8 финал босқичида канадаликлар Нидерландия ва Марокаш ўртасидаги баҳс ғолибига қарши майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина ҳисобланади. Аргентиналиклар 2022 йилги мундиал финалида Францияни пеналтилар сериясида мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ЖАР ЖАР
  • Канада Канада
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар