Бугун
11
Ўзбек

Неймар Жаҳон чемпионати қайдномасига киритилгач, Бразилиядаги 5 болага унинг исми қўйилди

Футбол
28 июн, 16:10
Умуман 2026 йилда 25 нафар болага Неймар исми қўйилган.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Неймар Жаҳон чемпионати қайдномасига киритилгач, Бразилиядаги 5 болага унинг исми қўйилди
Foto: Getty Images

Бразилияда ҳужумчи Неймарнинг 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун миллий жамоага чақирилишнидан сўнг 5 нафар янги туғилган чақалоққа унинг исми қўйилди.

Бу ҳақда g1 нашри Сан-Паулу штатининг Жисмоний шахсларни рўйхатга олувчилар уюшмаси маълумотларига таяниб хабар берди.

Неймар 18 май куни Бразилия миллий жамоасига чақирилганди. Шундан сўнг Симонезия, Куритиба, Рио-де-Жанейро, Прая-Гранди ва Сентенариу шаҳарларида туғилган 5 нафар чақалоққа Неймарнинг исми берилди.

Умуман олганда, 2026 йилда Бразилияда 25 нафар болага Неймар исми қўйилган.

Arpen маълумотларига кўра, 2022-2026 йиллар оралиғида Бразилияда жами 142 нафар болага Неймар исми берилган. Футболчининг профессионал фаолияти бошланганидан кейинги Жаҳон чемпионатлари йилларида бу ном билан рўйхатдан ўтказилган чақалоқлар сони босқичма-босқич камайиб борган: 2010 йилда — 186 нафар, 2014 йилда — 157 нафар, 2018 йилда — 67 нафар ва 2022 йилда — 40 нафар.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бразилия Бразилия
Бугунги янгиликлар