МРТ текширувлари Мануэл Угартеда олд хочсимон боғламлари узилганини тасдиқлади. Бу ҳақда «Манчестер Юнайтед» матбуот хизмати ҳам хабар берди.
25 ёшли яримҳимоячи Уругвай миллий жамоаси сафида 2026 йилги Жаҳон чемпионати доирасидаги Испанияга (0:1) қарши баҳсда оғир жароҳат олди. У тўп учун кураш пайтида жамоадоши Матиас Оливерага тўқнашиб кетмаслик учун кескин тўхтади. Шундан сўнг футболчи ерга йиқилди ва мустақил тарзда ўрнидан тура олмади. Кейин у замбилда майдондан олиб чиқиб кетилди.
Инглиз ОАВларига кўра, яримҳимоячи узоқ муддатга сафдан чиқди.
Угарте яқин соатлар ичида Европага жўнаб кетади ва тикланиш жараёнини «МЮ» тиббий штаби назорати остида бошлайди.
Угартенинг узоқ муддатга сафдан чиққани тасдиқланди
Футбол
28 июн, 16:40
«МЮ» яримҳимоячиси Уругвай сафида Испанияга қарши ўйинда хочсимон пайларидан оғир жароҳат олди.
Foto: Getty Images