Live
1
Ўзбек

«Манчестер Юнайтед» Осимҳен трансферидан воз кечди

Футбол
28 июн, 12:40
Клуб нигериялик ҳужумчини сотиб олишни молиявий жиҳатдан мақсадга мувофиқ деб ҳисобламаяпти.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Манчестер Юнайтед» Осимҳен трансферидан воз кечди
Foto: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» узоқ вақтдан бери қизиқиш билдирган Виктор Осимҳен трансферини амалга оширмайди.

Manchester Evening News нашри журналисти Тайрон Маршаллнинг маълум қилишича, нигериялик ҳужумчининг трансфер нархи ва юқори маоши «қизил иблислар» учун бу келишувни деярли имконсиз қилмоқда. Туркиядаги солиқ имтиёзлари туфайли «Галатасарой»да оладиган маоши ҳам жуда юқори экани айтилмоқда.

Манбага кўра, Осимҳеннинг «Манчестер Юнайтед»га ўтиш имконияти деярли йўққа чиққан.

Шу билан бирга, «Барселона» «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Бенжамин Шешкони Роберт Левандовскининг эҳтимолий ворисларидан бири сифатида кузатмоқда. Бироқ инглиз клуби словениялик футболчини узоқ муддатли асосий ҳужумчи сифатида кўрмоқда ва уни сотиш ниятида эмас.

Шунингдек, Маркус Рэшфорднинг келажаги ҳамон ноаниқлигича қолмоқда. «Тоттенҳэм» унга қизиқиш билдираётган бўлса-да, футболчининг ўзи «Манчестер Юнайтед»да қолиш ёки фаолиятини бошқа мамлакатда давом эттиришни афзал кўрмоқда. Клуб эса «Барселона»га уни яна ижара асосида қўйиб юбориш вариантини кўриб чиқмаяпти.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Бугунги янгиликлар