Бу ҳақда Defensacentral хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, Мадрид клуби францияликни ушбу ёз сотиб юбориш керак бўлган футболчи, деб ҳисобламайди. Бироқ агарда муносиб таклиф тушса, клуб уни кўриб чиқишга тайёр.
«Қаймоқранглилар» яримҳимоячи трансфери масаласини фақатгина 120 миллион евро ва ундан каттароқ сумма таклиф қилинган тақдирда кўриб чиқади. Чуамени хизматларига ҳали ҳам «Манчестер Юнайтед» клуби қизиқиш билдирмоқда. Инглизлар футболчининг маош борасидаги талабларини бажаришга ҳам тайёрлиги айтилади.
Эслатиб ўтамиз, Орелен Чуамени «Реал»га «Монако»дан 2022 йилда 80 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. Унинг «қаймоқранглилар» билан амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган.
2025/26-йилги мавсумда яримҳимоячи клуб сафида 49 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатма етказиб берди.