Жаҳон чемпионати-2026 гуруҳ босқичи 3-тур доирасидаги баҳсда Аргентина Иорданияни 3:1 ҳисобида таслим этди. Голлардан бирига «албиселесте» етакчиси Лионел Месси муаллифлик қилди. Ўйиндан кейин Лео ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ғалабага изоҳ қолдирди.
«Гуруҳ босқичининг сўнггида яна бир ғалаба. Биргаликда давом этамиз», - деди 39 ёшли форвард.
Лионел мундиалнинг гуруҳ босқичидаги 3 ўйинда 6 та гол уришга муваффақ бўлиб, тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда.
Маълумот учун, 1/16 финал босқичида Аргентина мусобақа кашфиётларидан бири Кабо-Вердега қарши майдонга тушади. Мазкур баҳс 4 июл Тошкент вақти билан 03:00да старт олади.