Туркия бош мураббийи италиялик Винченцо Монтелла, жаҳон чемпионати-2026даги муваффақиятсизликка қарамай, ўз лавозимида қолади.
Эслатиб ўтамиз, гуруҳ босқичида турклар Австралия (0:2) ва Парагвайга имкониятни бой бериб қўйди (0:1). Охирги турда Монтелла жамоаси мезбон АҚШ миллий жамоасини 3:2 ҳисобида енгди, аммо мазкур баҳсдан аввал Туркия плей-оффга чиқа олмаслиги аниқ бўлиб улгурган эди.
Туркиянинг Takvim нашри хабар беришича, Туркия футбол Федерацияси мураббий билан учрашув ўтказган. Томонлар жамоада ўзгаришлар амалга оширилиши борасида келишиб олган. Биринчидан, мураббийлар штабига ментор ва зарур бўлса жисмоний тайёргарлик бўйича янги мутахассислар қўшилади. Иккинчидан, Монтелла тактик схемани ўзгартиришга ва таркибни шакллантиришда янги номларга янада кўпроқ эътибор қаратишга ваъда берган.
Эслатиб ўтамиз, Винченцо Монтелла 2023 йил Туркия миллий жамоаси бошқарувини ўз қўлига олганди.