«Нюкасл Юнайтед» яримҳимоячи Бруно Гимараес билан янги шартнома имзолашга тайёргарлик кўрмоқда.
Тhe Sun хабарига кўра, клуб бразилиялик футболчига 2030 йилгача мўлжалланган янги битим таклиф қилади. Унга ҳафтасига 200 минг фунт стерлинг (тахминан 232 минг евро) маош берилиши режалаштирилган.
Агар ушбу шартнома имзоланса, Гимараес «Нюкасл» тарихидаги энг юқори маош оладиган футболчига айланади.
Манбага кўра, «қарғалар» раҳбарияти жамоа сардорини сотишни режалаштирмаяпти ва Лондоннинг «Арсенал» клуби қизиқиш билдираётганига қарамай, уни таркибда сақлаб қолишни мақсад қилган.