Live
2
Ўзбек

Жанубий Корея бош мураббийи ЖЧ-2026дан сўнг истеъфога чиқди

Футбол
28 июн, 13:36
Хон Мён Бо муваффақиятсиз натижалар учун масъулиятни ўз зиммасига олди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Жанубий Корея бош мураббийи ЖЧ-2026дан сўнг истеъфога чиқди
Foto: Getty Images

Жанубий Корея миллий жамоаси бош мураббийи Хон Мён Бо ЖЧ-2026 якунланганидан сўнг ўз лавозимини тарк этишини эълон қилди.

«Корея халқидан чин дилдан узр сўрайман. Мен миллий жамоа бош мураббийлигидан кетаман. Бироқ корейс футболига бўлган муҳаббатим асло сўнмайди. Миллий жамоамиз яна мухлисларнинг ишончи ва меҳрини қозониши учун уни чин юракдан қўллаб-қувватлайман.

Миллий жамоа бош мураббийи бўлиш қарорини қабул қилиш мен учун осон бўлмаган. Менинг вазифам зиммамга юклатилган масъулиятни бажариш эди. Ҳар бир қарорим тўғри бўлганини айта олмайман. Жаҳон чемпионатида кутган натижамизга эриша олмадик ва бунинг учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммамга оламан», — деди Хон Мён Бо.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида 3 очко тўплаб, А гуруҳида учинчи ўринни эгаллади ва турнирни тарк этди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Жанубий Корея Жанубий Корея
Бугунги янгиликлар