Хорватия миллий жамоаси яримҳимоячиси Лука Модрич Жозе Моуринио уни Мадриднинг «Реал» клубига қайтишга таклиф қилган-қилмагани ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Моуринио мени чақирдими? Йўқ, йўқ (кулади). Ҳар доимгидек унга омад тилайман. У ажойиб мураббий, энг яхшиларидан бири. Мен Жозега нисбатан алоҳида ҳурмат билан қарайман», — деди Модрич.
Эслатиб ўтамиз, Лука Модрич 2012–2025 йиллар давомида «Реал» шарафини ҳимоя қилган. Шу давр мобайнида у клуб билан 6 марта УEФА Чемпионлар лигаси, 4 марта Испания чемпионати, 2 марта Испания кубоги, 5 мартадан Испания Суперкубоги, Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва УEФА Суперкубогида ғолиб чиққан.
2024 йилда хорватиялик футболчи «Реал» билан Қитъалараро кубокни ҳам қўлга киритган. Ўтган мавсумда эса у Италиянинг «Милан» клубида тўп сурди.