Англия миллий жамоаси бош мураббийи Томас Тухел «Ноттингҳэм Форест» яримҳимоячиси Эллиот Андерсоннинг «Манчестер Сити»га эҳтимолий трансфери ҳақида гапирди.
«Ўйлайманки, бу масала 1/16 финал баҳсигача ҳал бўлиш эҳтимоли жуда юқори.
Унинг машғулотлардаги меҳнати, ўйини ва ўзини тутиши катта таассурот қолдирмоқда. У ҳали ёш ва миллий жамоамиз учун янги футболчи, аммо ўзини бу ерда анчадан бери ўйнаётгандек ҳис қилмоқда. Андерсон тобора кучайиб бормоқда. Унинг биз билан эканидан хурсандмиз», — деди Тухел.
Эслатиб ўтамиз, Англия ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг сўнгги турида Панамани 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, L гуруҳида биринчи ўринни эгаллади. Инглизлар 1 июл куни 1/16 финалда Конго ДРга қарши майдонга тушади.