Live
2
Ўзбек

Беллингҳем: «У — Англия миллий жамоаси тарихидаги энг яхши футболчи»

Футбол
28 июн, 08:08
Яримҳимоячи Англия миллий жамоаси сардори ҳақида гапирди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Беллингҳем: «У — Англия миллий жамоаси тарихидаги энг яхши футболчи»
Фото: Getty Images

Англия миллий жамоаси яримҳимоячиси Жуд Беллингҳем ҳужумчи Ҳарри Кейн ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

«Охирги тўрт-беш йил ичида Ҳарри билан ажойиб муносабатлардамиз — айниқса, биз майдонда тандэм бўлиб ҳаракат қила бошлаган Қатардаги мундиалдан сўнг. У билан бирга тўп тепиш мен учун шараф. Назаримда, у — Англия миллий жамоаси тарихидаги энг яхши футболчи. У ривожланишда давом этмоқда ва бу шунчаки ажойиб. Сардорлиги туфайли ҳам у қанчалик ҳаракат қилаётгани ва жамоани ортидан эргаштира олаётгани кўриниб турибди. Унинг маҳоратини таърифлаш учун ортиқча сўз шарт эмас: у — энг яхшиси», — дея Беллингҳем сўзларидан иқтибос келтиради ITV.

Маълумот учун, Англия миллий жамоаси 7 очко билан L гуруҳидан етакчи сифатида плей-офф босқичига йўл олди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Англия
Бугунги янгиликлар