Live
2
Ўзбек

Дешам Франция миллий жамоаси ихтиёрига қайтди

Футбол
28 июн, 13:55
Мураббий онасининг вафоти ва дафн маросими сабаб Норвегия билан ўйинни ўтказиб юборганди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Дешам Франция миллий жамоаси ихтиёрига қайтди
Foto: Getty Images

Франция бош мураббийи Дидие Дешам миллий жамоа ихтиёрига қайтди.

Аввалроқ 57 ёшли мутахассис онасининг вафоти ва шу муносабат билан ўтказилган дафн маросими сабабли Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган Норвегияга (4:1) қарши баҳсни ўтказиб юборганди.

Франция Жаҳон чемпионатининг 1/16 финалида Швецияга қарши майдонга тушади. Беллашув 30 июн куни бўлиб ўтади.

Аввалроқ Opta суперкомпютери «учранглилар»ни турнир ғолиблигига асосий даъвогар сифатида кўрсатганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар