Live
1
Ўзбек

Ибраҳимович: «Франция мутлақо бошқа даражада»

Футбол
28 июн, 12:25
Швециялик афсона Дешам жамоасини ЖЧ-2026нинг асосий фаворити деб атади.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Ибраҳимович: «Франция мутлақо бошқа даражада»
Foto: Getty Images
30.06.2026, 17:00 Жаҳон чемпионати Франция Франция - : - Швеция Швеция

Швеция миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Златан Ибраҳимович ЖЧ-2026да Франциянинг имкониятлари ҳақида фикр билдирди.

«Ҳаммаси уларнинг ўйинга қай даражада ёндашишига боғлиқ. Агар улар бор кучи билан ҳаракат қилса, уларни мағлуб эта оладиган жамоалар жуда кам.

Рақиб учун ягона имконият — французлар бўшашиб, ўйиндан узилиб қолган пайт. Фақат шундай вазиятдагина уларга қарши курашиш мумкин.

Франция ушбу Жаҳон чемпионатининг асосий фаворити. Улар мутлақо бошқа даражада», — деди Ибраҳимович.

Эслатиб ўтамиз, Франция гуруҳ босқичидаги учала баҳсда ҳам ғалаба қозониб, I гуруҳида биринчи ўринни эгаллади. Диде Дешам шогирдлари 1/16 финалда айнан Швецияга қарши майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
  • Швеция Швеция
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар