«Арсенал» «Астон Вилла» яримҳимоячиси Морган Рожерсни ёзги трансфер ойнасидаги асосий нишонига айлантирди.
Журналист Себастен Видал хабарига кўра, Лондон клуби 23 ёшли футболчини Микел Артета жамоасини кучайтириш учун устувор номзод сифатида белгилаган.
Манбага кўра, «Астон Вилла» Рожерсни 116 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.
Аввалроқ футболчининг ўзи ҳам фаолиятини «Арсенал»да давом эттириш истагида экани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Ўтган мавсум Морган Рожерс барча мусобақаларда 55 та баҳсда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 12 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Айни пайтда у Англия миллий жамоаси сафида ЖЧ-2026да иштирок этмоқда. Яримҳимоячи мундиалда ҳозиргача учта учрашувда майдонга тушган.