Канада миллий жамоаси ва Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳимоячиси Алфонсо Девис ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги учта учрашувни жароҳат сабаб ўтказиб юборганига муносабат билдирди.
«Бу жуда оғриқли бўлди. Сен фақат футбол ўйнашни хоҳлайсан, чунки бу мен чин дилдан севадиган иш. Ўша учта ўйинни ташқаридан томоша қилиш ва майдонга туша олмаслигимни эшитиш жуда қийин эди», — деди Девис ФИФА матбуот хизматига.
Эслатиб ўтамиз, Алфонсо Девис клуб мавсуми якунида сон орқа мушагидан жароҳат олгани сабабли ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида майдонга туша олмади.
Канада B гуруҳида 3 тур якунига кўра иккинчи ўринни эгаллаб, плей-офф босқичига йўл олди. 1/16 финалда канадаликлар ЖАР миллий жамоасига қарши баҳс олиб боради.