Бугун
5
Ўзбек

Скалони Аргентина миллий жамоаси билан шартномасини 2031 йилгача узайтириши мумкин

Футбол
29 июн, 01:00
Аргентина футбол ассоциацияси ва мураббий янги шартнома бўйича оғзаки келишувга эришган.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Скалони Аргентина миллий жамоаси билан шартномасини 2031 йилгача узайтириши мумкин
Фото: Getty Images

Аргентина миллий жамоаси бош мураббийи Лионел Скалони шартномасини узайтиришга тайёр. Бу ҳақда журналист Диего Монроиг хабар берди.

48 ёшли мутахассиснинг амалдаги меҳнат шартномаси шу йил охирида якунига етади. Қайд этилишича, Аргентина футбол ассоциацияси ва мураббий янги шартнома бўйича оғзаки келишувга эришган. Янги битим 2031 йилгача амал қилиши кўзда тутилган.

Маълумот ўрнида, Скалони Аргентина миллий жамоасини 2018 йилнинг август ойидан буён бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа 2022 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди, шунингдек, икки марта Америка кубогини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, 4 июл куни Аргентина миллий жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатининг 1/16 финал босқичида Кабо-Вердега қарши майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аргентина Аргентина
Бугунги янгиликлар