Бугун
5
Ўзбек

Канада тарихда илк бор жаҳон чемпионати нимчоракфинал босқичига чиқди

Футбол
28 июн, 22:50
Энди жамоа кейинги босқичда Нидерландия — Марокаш учрашуви ғолиби билан куч синашади.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Канада тарихда илк бор жаҳон чемпионати нимчоракфинал босқичига чиқди
Фото: Getty Images
28.06.2026 FT Жаҳон чемпионати ЖАР ЖАР 0 : 1 Канада Канада

Канада миллий жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичига йўл олди.

Канадаликлар ЖАР устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқич масаласини ҳал қилди. Учрашувдаги ягона голни «Лос-Анжелес» яримҳимоячиси Стивен Эуштакиу 90+2-дақиқада урди.

Шу тариқа, Канада миллий жамоаси ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионатининг нимчоракфинал босқичига чиқишга муваффақ бўлди.

Энди жамоа 4 июл кунида Нидерландия — Марокаш учрашуви ғолиби билан куч синашади. Ушбу баҳс 30 июн куни Тошкент вақти билан соат 06:00 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ЖАР ЖАР
  • Канада Канада
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар