Polymarket статистик портали 2026 йилги жаҳон чемпионати плей-офф босқичига йўл олган миллий жамоаларнинг мундиалда ғолиб чиқиш эҳтимолини баҳолади.
Рейтингнинг 1-поғонасидан Франция миллий жамоаси ўрин олди. Дидие Дешам шогирдларининг чемпионлик эҳтимоли 23 фоизга баҳоланган.
Polymarket талқинига кўра, мундиал плей-офф босқичи олдидан бош соврин учун асосий даъвогарлар:
- Франция — 23%.
- Аргентина — 20%.
- Испания — 11%.
- Англия — 10%.
- Португалия — 6%.
- Бразилия — 5%.
- Нидерландия — 5%.
- Германия — 4%.
- Колумбия — 2%.
- АҚШ — 2%.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексика яшил майдонларида ўтказилмоқда. Турнир финали 19 июл куни АҚШнинг Ню-Жерси штатида бўлиб ўтади.
Аввалроқ Златан Ибраҳимович ҳам францияликларни мундиалнинг асосий фаворити деб атаганди.