Япония миллий жамоаси бош мураббийи Ҳажиме Мориясу 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/16 финал босқичи доирасида Бразилияга қарши кечадиган учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Жамоамиз бўлажак ўйинда бор кучини ишга солади. Биз бирдаммиз ва айнан шу туфайли ўзимизни янада кучлироқ ҳис қиляпмиз.
Рақиб ҳам юқори мотивация билан майдонга тушади, чунки бразилияликлар кейинги босқичга чиқишни хоҳлайди. Лекин бизнинг ҳам ўз имкониятларимиз бўлади. Кескин ва муросасиз баҳс кутяпмиз», — деди мутахассис матбуот анжуманида.
Маълумот ўрнида, Бразилия ва Япония миллий жамоалари ўртасидаги учрашув бугун, 29 июн куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади.
Аввалроқ Виржил ван Дейк дунё Япония миллий жамоасини бироз паст баҳолагани ҳақида гапириб ўтганди.