Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти гуруҳ босқичи якунланганидан сўнг 2026 йилги жаҳон чемпионатининг асосий фаворитини айтишга қийналди.
«Айрим миллий жамоалар гуруҳ босқичида бошқаларига қараганда яхшироқ ўйин кўрсатди. Лекин ҳозирча чемпионлик учун асосий даъвогарни ажрата кўрсата олмайман.
Бу сафарги мундиалда рақобат жуда юқори бўлади ва иштирокчиларнинг кучи деярли тенг», — деди италиялик мутахассис RMC Sport нашрига берган интервюсида.
Маълумот ўрнида, Бразилия миллий жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/16 финал босқичида Японияга қарши майдонга тушади. Учрашув бугун, 29 июн куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 22:00 да старт олади.