«Барселона» Англия миллий жамоаси сардори Ҳарри Кейнни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, Каталония клуби вакиллари эҳтимолий трансферни муҳокама қилиш мақсадида ҳужумчининг вакиллари билан боғланган.
Қайд этиш лозим, Кейннинг «Бавария» билан шартномаси яна бир йил амал қилади. Футболчи Германияда ўзини бахтли ҳис қилмоқда ва ҳозирда асосий эътиборини Мюнхен клуби билан шартномани узайтиришга қаратган.
Шу билан бирга, «Барселона» жамоаси трансфер шартлари янада қулайлашса, 2026 йилги жаҳон чемпионати якунланганидан кейин вазиятни яна бир бор муҳокама қилишга тайёр. Аввалроқ Кейн фаолиятидаги иккинчи «Олтин бутса»сини қўлга киритгани маълум қилинганди.