Бугун
5
Ўзбек

«Бавария» Лаймер билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди

Футбол
28 июн, 12:45
Клуб тез орада расман эълон қилади.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
«Бавария» Лаймер билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди
Foto: Getty Images

«Бавария» Конрад Лаймер билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди.

29 ёшли ҳимоячи мюнхенликлар билан 2029 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолайди. Бу ҳақда Sky Sport журналисти Флориан Плеттенберг хабар берди. Клуб яқин вақт ичида буни расман эълон қилиши кутилмоқда.

Австриялик футболчининг йиллик маоши бонуслар билан бирга 10 миллион евродан ортиқни ташкил этади.

Лаймер ўтган мавсумда Бундеслигада 29 та баҳсда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 9 та голли узатма амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • Бундеслига Германия Бундеслига Германия
Бугунги янгиликлар