Бугун
5
Ўзбек

Кубо Бразилияга қарши ўйинни ўтказиб юборади

Футбол
29 июн, 04:40
Футболчи чап тиззасидан олган жароҳати сабаб учрашувда иштирок этмайди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Кубо Бразилияга қарши ўйинни ўтказиб юборади
Фото: Getty Images
29.06.2026, 13:00 Жаҳон чемпионати Бразилия Бразилия - : - Япония Япония

Япония миллий жамоаси бош мураббийи Ҳажиме Мориясу футболчи Такефуса Кубо Бразилияга қарши учрашувда иштирок эта олмаслигини тасдиқлади.

«Кубо Бразилияга қарши баҳсда майдонга тушмайди. У ҳали жамоавий машғулотларга қайтгани йўқ ва ҳозирча фақат якка тартибда югуриш машқларини бажармоқда.

Унинг тезроқ тикланишига умид қиляпмиз ва энг яхши жисмоний ҳолатига қайтиши учун астойдил ишлаяпмиз», — деди 57 ёшли мутахассис.

Маълумот ўрнида, «Реал Сосиедад» юлдузи 15 июнь куни Нидерландияга қарши гуруҳ босқичининг илк учрашуви (2:2)да ассист амалга оширган, аммо чап тиззасидан олган жароҳати сабаб майдонни тарк этишга мажбур бўлганди.

Шундан сўнг 25 ёшли футболчи Тунис ва Швецияга қарши кетма-кет икки ўйинни ўтказиб юборди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бразилия Бразилия
  • Япония Япония
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар