«Валенсия» клуби «Реал»нинг ёш марказий ҳимоячиси Хоан Мартинесга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.
Манбага кўра, мадридлилкарнинг 18 ёшли футболчиси академиясининг энг истиқболли ўйинчиларидан бири саналади. Бироқ у ҳали асосий жамоа сафида дебют қилмаган ва ҳозирча «Кастиля» таркибида тажриба тўпламоқда.
«Валенсия» ёш ҳимоячини келаси мавсум охирига қадар ижара асосида ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.
Хоан ўтган мавсум «Реал Кастиля» сафида барча турнирларда 33 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди. Transfermarkt маълумотларига кўра, марказий ҳимоячининг бозор қиймати 5 миллион еврога баҳоланмоқда.